UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00"Ливерпуль" "Бавария" шартнома имзоламоқчи бўлган немисни илиб кетишга яқин  2 16:39Месси Аргентинанинг июнь ойидаги ўйинлари учун таркибга киритилди  0 16:06"Милан" ҳимоячиси "Реал"га ўз хизматларини таклиф қилди  1 15:40"Барселона" келаси мавсумда "Камп Ноу"га қайтишни режалаштирмоқда  5 15:13"Милан" Итальянони бош мураббийлик учун номзод сифатида кўрмоқда  1 14:46Палмер наздида дунёнинг энг яхши футболчиси ким?  10 14:22"Футбол олами". Хайр, "Насаф". Қойил, "Лочин". Ўзбекистон кубогида 4 та гуруҳ ўйинлари тугади  0 14:05Родри Мадрид фахрий медали билан тақдирланди  2 13:38"Челси" Англия терма жамоаси аъзосини кузатмоқда  0 13:11"Барселона" Шенснига ўринбосар қидирмоқда  6 12:43"Бавария" етакчиларидан бири билан шартномани узайтиришга тайёр  1 12:17Рубен Аморим: "Финалга тайёрланишнинг энг яхши усули – "Челси"га қарши ўйнаш"  4 11:42Хёйсен яқин соатларда "Реал"да тиббий кўрикдан ўтади  23 11:1838 ёшли Варди нима учун фаолиятини якунлаш нияти йўқлигини тушунтирди  1 10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  2

Равшан Ҳайдаров: “Мусобақа жуда кучли жамоаларни жамлаган” Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: “Мусобақа жуда кучли жамоаларни жамлаган”

Бугун Чангжоуда U-23 Осиё Чемпионати “A” гуруҳи вакиллари иштирокида турнирдан олдинги матбуот анжумани ўтказилди.

Ушбу матбуот анжуманида иштирок этган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров мусобақа ажойиб ва қизиқарли тарзда кечишига тилак билдирди.

“Аввало янги йил билан табриклайман. Янги йилнинг илк мусобақаси эса, жуда қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган тарзда кечишига умид қиламан. Мусобақага энг кучли терма жамоалар жамланган. Ўйлайманки, жуда қизиқарли ва кескин баҳслар бизни кутиб турибди”, - дейди Равшан Ҳайдаров.



“Ушбу мусобақада потенциал бўйича тенг жамоалар йиғилган ва мусобақа ғолиблиги учун барча терма жамоалар курашади. Мураббий сифатида қайсидир терма жамоанинг имкониятини юқори баҳоламоқчи эмасман. Бу турнирда фаворит ва аутсайдер йўқ. Барчанинг имконияти юқори ва катта салоҳиятга эга терма жамоалар кўп”.

“Қатар терма жамоасига қарши илк учрашув биз учун ҳам, Қатар учун ҳам жуда муҳим. Боиси, мусобақада илк учрашувни ғалаба билан бошлаш катта аҳамиятга эга. Қатарга қарши жуда кўп ўйнаганмиз. Аммо, бу турли ёшдаги терма жамоалар ва турли мусобақалар эди. Айтиш мумкин, Қатар жуда кучли ва тажрибали футболчиларга эга терма жамоа”, - деди Ҳайдаров.

Массимилиано Маддалони (Хитой терма жамоаси бош мураббийи): “Мусобақа биз учун жуда катта тажриба мактаби ва катта аҳамиятга эга. Турнир мезбони сифатида ҳаракат қилиш бизга ҳалақит қилмаслигига умид қиламан. Футболчилар профессионал ва бу босимни ҳис қилиб туришибди. Ушбу турнирга яхши тайёргарлик кўрдик ва умид қиламанки, унда яхши иштирок этамиз”.



Ҳамад Ал Азани (Уммон олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Ушбу турнир биз учун катта синов ва имтиҳон дейиш мумкин. Уммонда яхши авлод футболчилари етишиб чиқмоқда. Улар ушбу турнирга яхши кайфиятда ва яхши натижа кўрсатиш учун ташриф буюришган. Аввалроқ, Форс Кўрфази Кубогида ғалаба қозондик. Ушбу турнирда иштирок этган 20 нафар футболчи Хитойдаги турнирда ҳам иштирок этади. Футболчилар жуда ёш ва шижоатли. Умид қиламанки, турнирда яхши натижа кўрсатамиз”.


Феликс Санчес (Қатар олимпия терма жамоаси бош мураббийи): “Жуда кучли гуруҳда ўйнаймиз. Гуруҳдаги барча рақиблар кучли ва ажойиб таркибга эга. Аввалги мусобақада иштирок этган ўн нафар футболчи бу мусобақада ҳам ўйнайди. Таркибимизда деярли муаммо йўқ. Мусобақада яхши иштирок этишга умид қиламиз. Ушбу турнир жуда қизиқарли ва муросасиз тарзда кечади деб ўйлайман. Гуруҳдаги рақиблар кучли ва уларга қарши муносиб ўйнашга ҳаракат қиламиз”.

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика