UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45Сирожиддин Сайфиев: "Динамо" қарзларимни берса дори-дармонга ишлатардим"  0 11:45Иско "Реал" билан шартномасини узайтиради ва икки баравар кўп маош олади  0 11:38Суҳроб Бердиев: "Майдонга гол уриш мақсадида тушгандим"  2 11:35Кико Зунига Самарқандга ташриф буюрди  2 11:10"Лос-Анжелес" Чичаритога даъвогар  0 10:43Пике: "Барселона" "Реал"дан чексиз даражада кучли"  31 10:01Кайл Уокер "Тоттенхэм"ни тарк этиши мумкин  3 09:41МЮ «Реал» билан Де Хеа борасида музокара ўтказишга тайёр  7 09:20Олий лига. 8-турга ҳакамлар тайинланди  23 09:05"Навбаҳор": Тайёргарлик Тошкентда давом эттирилади  18 08:59Olamsport: Фазлиддиннинг навбатдаги жанг санаси маълум, Истомин бугун Барселонадаги юришини бошлайди ва бошқа хабарлар  0 08:43Бугун 17:00. "Локомотив" - "Ал Таавон"  13 08:35Агар Зидан Примеро ёки ЕЧЛни ютмаса унинг ўрнига Йоахим Лев келиши мумкин  17 08:19Ойбек Қиличев: "Пахтакор"нинг йўқотишлари бизни қизиқтирмайди"  16 08:11«Ньюкасл» АПЛга қайтди  4

17 дек 20:00
Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Мавсум тараддуди, футболчиларнинг ўтиши ва легионерлар ҳақида"

Самарқанднинг “Динамо” клуби жорий мавсумни 8-ўринда якунлади.
Эндиликда ишқибозлар бу жамоадан янада юқори ўринларни кутиши табиий. Буни яхши тушуниб турган бош мураббий Равшан Ҳайдаров енг шимариб ишга киришган. Жамоанинг дастлабки йиғини бошланиши арафасида Равшан Акмаловични суҳбатга тортдик.

- Равшан ака, олий лига жамоалари бирин кетин мавсум тараддудини бошлаб юборишмоқда. Сиз бошчилик қилаётган “Динамо”нинг бу борадаги режалари қандай?

- Бугундан Самарқандда ёшлар ўртасида кичик йиғин ташкил этдик (суҳбат 17 декабрь куни бўлиб ўтган – И.Р).  22 декабрга қадар давом этадиган ушбу йиғинда 1994 йил ва ундан кичик бўлган йигитлар иштирок этмоқда. Бундан кўзланган мақсад – вилоятда ўсиб келаётган иқтидорлиларни саралаб олиш ва уларни келгусида “Динамо” ёшлар жамоасига жалб этишдир. Самарқанд вилоятидаги барча футбол мактабларидаги мураббийлар ўз шогирдларини олиб келмоқда. Улар билан кунига учрашувлар ва машғулотлар ўтказилиб саралаб олиш ишлари кетмоқда.

- Бу саралаш йиғини сизнинг бошчилигингизда ўтказилмоқдами?
- Албатта. Мендан ташқари яна “Динамо” мураббийлар штабида меҳнат қилиб келаётган ёрдамчиларим ҳам бор.

- Суҳбатимизнинг асосий қисмига ўтадиган бўлсак, “Динамо”нинг асосий таркиби қачондан машғулотларни бошлайди?
- Биз футболчиларни 22 декабрь куни йиғишни режалаштирганмиз. Дастлабки йиғин 30 декабрга қадар Самарқандда бўлиб ўтади. Шундан сўнг 3 январгача қисқа муддатли таътилга чиқилади. Шу кундан бошлаб эса яна ўз қароргоҳимизда тўпланамиз. Бу сафар 10 кун шуғулланамиз. Кейин ўйинчиларга икки кунлик дам бериб, сўнгра 15 январдан Тошкентда йиғамиз. Февралда эса ПФЛ Кубогида иштирок этишни режалаштирганмиз. Кўриб турганингиздек чемпионат стартига қадар асосан пойтахтда йиғин ташкил этамиз.

- Хорижга чиқиш масаласи ҳам раҳбарият томонидан кўриб чиқилганми?
- Февраль ойига қадар жиддий ишлаб, асосий таркиб ўзагини аниқлаб олишга ҳаракат қиламиз. Агарда таркибимиз мукаммал кўринишга келтирилса, у холда четга чиқиб йиғин ўтказиб келишимиз ҳам мумкин. Бу масала кейинроқ ҳал бўлади. Муҳими чемпионатга пухта тайёргарлик кўриш.

- Мавсумлар оралиғида жамоадаги футболчиларнинг келди-кетдиси доимо мухлислар диққат марказида туради. Шу боис айтингчи, “Динамо”да бу борада қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин?
- Раҳбарият билан маслаҳатлашган холда, бу йилги таркибимизни сақлаб қолдик. Айримлари билан эса хайлашдик. Булар – Темур Дадашев, Тўлқин Мирзаев, Омад Тойлоқов ҳамда Нодир Саноқуловдир. Албатта сафимизга бир қатор янги ўйинчилар ҳам келиб қўшилади. Кўз остимизга олиб қўйган бир қатор ўйинчилар билан ҳозир музокара кетмоқда. Лекин номларни ошкор этишни кейинроққа қолдираман. Янги футболчилар жамоамизнинг иккинчи йиғинига келишади.

- Дарвозабон Александр Мельничукнинг “Динамо”да қолишидан хабаримиз бор. Ундан ташқари яна хорижлик футболчилар ҳам бўладими?
- Ҳа, Мелничук билан мавсум поёнига етганидан сўнг ўзаро келишувга эришгандик. Легионеримиз юртига кетишдан олдин, яна Самарқандга қайтиб келишини билдирганди. Афтидан унинг ўзига ҳам “Динамо”да ўйнаш ёқиб қолган кўринади. Саволингизнинг иккинчи қисмига келадиган бўлсак, хорижлик футболчиларни бизга тавсия қилишмоқда. Балким уларни Тошкентда ўтадиган йиғиларимиз чоғида синаб кўрармиз. Лекин бизнинг асосий мақсадимиз маҳаллий футболчиларимизга эътибор қаратишдир. Агарда хорижлик футболчи ҳақиқатдан ҳам ўзимизнинг ўйинчилардан кучли эканлигини исботласа албатта жамоага оламиз.

- Нигериялик ҳимоячи Девид Ониянинг яна “Динамо”га қайтиши ҳақида гап-сўзлар юрибди. Ўзингизга қолса бу футболчини жамоангизда кўрган бўлармидингиз?
- Бундай миш-мишлар мавсум оралиғида кўп учрайди. Мен сизга айтсам, Ония билан на клуб раҳбарияти на мен аълоқага чиқдик. Футболда ном кўп ҳам ўзини оқламайди. Аввал футболчини синовдан ўтказиш керак бўлади.

- Кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар деб қайси позицияларни айтган бўлардингиз?
- Истардимки ҳар бир амплуада жиддий рақобат бўлишини. Бизни кўпинча ҳужум чизиғи ташвишга солади. Айнан шу чизиқда юзага келган муаммони бартараф эта олсак, ҳаммаси яхши бўлиб кетади.

- Йил бошида “Пахтакор”дан ижарага олинган футболчиларнинг кейинги тақдири қандай кечади?
- Ильдар Маматказин, Санъат Шихов, Фарруҳ Шотурсунов ишончимизни оқлади. Шу сабабли ҳам “Пахтакор” билан музокара ўтказиб уларни яна жамоада олиб қолдик.

- Яна бир шогирдингиз Ғулом Ўруновнинг ҳам “Динамо”да кўришни истаётганингиз ҳақида эшитдик?
- Ўрунов маҳоратли футболчи. Унинг имкониятларини жуда яхши биламан. Ғуломга таклиф билан чиққанимизни инкор эта олмайман. Агарда у жамоамизга келса, фойдали ҳаридлардан бири бўлиши аниқ.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  222
Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.  144
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  68
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: