Равшан Эрматов ЖЧ ҳакамлари учун ташкил қилинадиган ФИФА семинарида иштирок этади

Tolibjon Qosimov
18 дек 2017, 18:24
Келаси йилнинг 5-9 февраль кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Россия Федерациясида ўтказиладиган Жаҳон чемпионатида ишлашга номзод бўлган ҳакамлар иштирокида семинар ташкил этилади.

Ушбу семинарда барча қитъалардан таклиф этилган жами 36 нафар ҳакам иштирок этади. Осиёдан Фаҳад Ал-Мирдасий (С.Арабистони), Алиризо Фағоний (Эрон), Муҳаммад Абдулла (БАА), Рюижи Сато (Япония), Навоф Шукрулло (Баҳрайн) қаторида ҳамюртимиз ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳам қатнашади.

Жаҳон чемпионатига номзод ҳакамлар семинар давомида фитнес тестлар ҳам топшириши режалаштирилган.

Бунгача шу йилнинг ноябрь ойида БААнинг Абу Даби шаҳрида ЖЧ ҳакамлари учун ўқув-машғулот йиғини ташкил этилган бўлиб, ҳамюртимиз Равшан Эрматов ҳам ушбу ўқув-машғулотларда иштирок этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: the-uff.com