UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  38 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  5 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  9 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  2 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15

Расмий хабар: Жасур Абдураимов – “Металлург” бош мураббийи! Янгиликлар

Расмий хабар: Жасур Абдураимов – “Металлург” бош мураббийи!

“Металлург” ПФК бошқарувида ўзгариш содир бўлди.

Собиқ бош мураббий Андрей Шипилов ўз хоҳишига кўра истеъфо бергач, унинг ўрнига таниқли мутахассис Жасур Абдураимов “Металлург” ПФК бош мураббийи этиб тайинлади.

Бугун “Металлург” ПФК раҳбарияти Жасур Абдураимовни жамоа аъзоларига расман бош мураббий сифатида таништирди ва Жасур Берадоровичнинг келгуси фаолиятига омад тилади.

 

Абдураимов Жасур Берадорович 1972 йил 1 май санасида таваллуд топган. Футболчилик фаолиятини 1990 йилда “Шахтер” (Ангрен) жамоасида бошлаган. Турли йилларда “Умид” (Тошкент), “Навбаҳор” (Наманган), “Мелака” (Малайзия), МХСК (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах), “Зарафшон” (Навоий), “Пахтакор” (Тошкент), “Бухоро” (Бухоро), “Сурхон” (Термиз) жамоаларида тўп сурган.

Мураббийлик фаолиятини эса “Пахтакор” футбол клубида бошлаган. Ўзбекистон U-19, U-22 терма жамоалари устози сифатида фаолият олиб борди. Бир неча йиллар давомида “Пахтакор” ПФКда ишлаб келди: бош мураббийи вазифасини бажарувчи, бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритди.

Жасур Абдураимов эндиликда “Металлург” ПФК бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика