

Бугун Саудия Арабистони футбол федерацияси мамлакат суперкубоги 8–11 апрель кунлари БАА пойтахти Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтишини маълум қилди.
Мусобақада "Ал Ҳилол", "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ваҳда" жамоалари иштирок этади.
Ярим финалда 8 апрель куни "Ал Иттиҳод" — "Ал Ваҳда" ҳамда "Ал Ҳилол" — "Ал Насср" учрашувлари ўтказилади.
Жуфтлик ғолиблари 11 апрель куни "Муҳаммад Бин Зайид" стадионида тўқнаш келади.




