UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  5 21:05Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:0 (матнли трансляция)  37 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  4 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  3

Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди Янгиликлар

Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди

Тошкентнинг "Локомотив" клуби навбатдаги 3 трансферини эълон қилди.

Улардан бири беларуслик легионер Николай Ивановдир. Championat.asia сайти унинг "темирйўлчи"га айланаётгани ҳақида 22 декабрь куни ёзганди. 

Ўтган мавсумда Беларус чемпионатида бронза медалларига эга чиққан 25 ёшли ярим ҳимоячи Николай Иванов жамоа аъзосига айланди.

Беларуснинг "Славия" жамоаси таркибида 31 ўйинда 7 тадан гол ва ассист қайд этган марказий ярим ҳимоячи, шунингдек, чемпионатда вазият яратиш бўйича (36 голли вазият) 5-ўринда бўлган Николай Иванов янги мавсумни "Локомотив" таркибида ўтказади.

Қизиғи шундаки, Николай Иванов Россия футболи тарихида энг тезкор гол муаллифи ҳисобланади. У 2024 йилда "Машук" жамоаси таркибида "Химки" дарвозасини 4-сониядаёқ ишғол қилган.


Бундан ташқари, "темирйўлчилар" қуйидаги 2 футболчи трансферини ҳам эълон қилди.

27 ёшли футболчи Суҳроб Нуруллоев "Локомотив" футболчисига айланди.

"Локомотив" ўтган мавсумда "Насаф" таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 2 гол муаллифига айланган ўнг қанот вингери билан шартнома имзолади.


Суперлиганинг янги мавсумига жиддий ҳозирлик қилаётган "Локомотив" таркибига 21 ёшли ҳимоячи Суннатилла Поёновни қўшиб олди.

Якунланган мавсумда "Сурхон" таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 1 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилган ҳимоячи янги мавсумда "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади. У Ўзбекистон U-20 термасида 4 учрашувда иштирок этган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
02 янв 02:57:48
Elyor Maxmudov
Сарлавхани куйганни падарига углини кайта тарбияга жунатиш керак!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика