Расман: "Қизилқум" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади
15 июл 2018 18:15
Янгиликлар
Расман: "Қизилқум" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади
Суперлига ҳамда Про-лига жамоалари мазкур вақт давомида бир қатор янги футболчиларни ўз таркибларига қўшиб олишга улгуришди. Бугун ҳам баъзи клублар ҳали трансферлар ойнаси очиқ эканидан фойдаланиб, янги ўйинчилар билан шартнома имзолашмоқда.
Хусусан, Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси трансферлар ойнасининг сўнгги кунларида ҳам анча фаоллик кўрсатмоқда. Навоийликлар мавсумни Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида бошлаган ҳамюртимиз Иван Нагаев билан шартнома имзолашди. Ўзаро келишувга кўра, 29 ёшли ҳужумчи мавсум сўнггига қадар "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади.
Шунингдек, "Қизилқум" "Спартак Тошкент" жамоаси тарбияланувчиси Абдулазиз Самадовни ҳам ўз сафига қўшиб олди ва у билан 1,5 йиллик шартнома имзоланди.
Шу пайтга қадар “Қизилқум” сафида ўйнаб келган Нодирхон Камолов эса жамоани тарк этди. Клуб ушбу футболчини ўз ўйинчилари рўйхатидан чиқарди.
P.S.: Янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш жараёни соат 23:59гача давом этади. 16 июл соат 00:00дан эътиборан Ўзбекистонда трансферлар ойнаси расман ёпилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар