Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!
25 ноя 22:37
Янгиликлар
Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 5 декабрь куни ўтказиладиган қуръа жараёни механизмини расман эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси қуръада учинчи саватдан жой олади. Аввалроқ, ЖЧга энди йўлланма оладиган жамоалар қайси саватдан ўрин олиши борасида саволлар бор эди. ФИФА эса саралашнинг охирги босқичи орқали ЖЧга йўлланма оладиган барча жамоаларни тўртинчи саватга жойлаштирди. Қуйида саватчаларнинг жойлашувини кўриш мумкин:
1-саватча: Канада, Мексика, АҚШ, Испания, Аргентина, Франция, Англия, Бразилия, Португалия, Нидерландия, Белгия, Германия
2-саватча: Хорватия, Марокаш, Колумбия, Уругвай, Швейцария, Япония, Сенегал, Эрон, Корея Республикаси, Эквадор, Австрия, Австралия
3-саватча: Норвегия, Панама, Миср, Жазоир, Шотландия, Парагвай, Тунис, Кот-д'Ивуар, Ўзбекистон, Қатар, Саудия Арабистони, Жанубий Африка
4-саватча: Иордания, Кабо-Верде, Гана, Кюрасао, Гаити, Янги Зеландия, Европа плей-офф А, B, C ва D, ФИФА плей-офф мусобақаси 1 ва 2
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар
Хорватия
Ўзбекистон
Италия