Расман: "Милан" Франция терма жамоаси ўйинчисини 25 миллион еврога харид қилди

Alisher
17 авг 2024, 21:58
Юссуф Фофана "Монако"дан "Милан"га ўтди.

Итальян клуби 25 ёшли ярим ҳимоячининг ўтишини эълон қилди.

Француз клуб билан 2028 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.

Юссуф Фофана ўтган мавсум Лига 1 доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.

Хавбек 2019/20 йилги мавсумдан бери "Монако" шарафини ҳимоя қилиб келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: acmilan.com