UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  0 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 21:10"Женоа" — "Рома". Таркиблар маълум  0 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  11 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  4 20:03Модрич оиласи ва дўстлари, жумладан Манжукич учун “Интер”га қарши дерби учун 60 та чипта сотиб олди  4 19:53"Каттақўрғон" ўтган мавсум Қирғиз Республикасида ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади  2 19:20Футбол академиялари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди  3 18:58Брандт АПЛ клубига ўтиши мумкин  0 18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  3 17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  1 17:27АПЛ клуби “Ювентус" ҳужумчисини трансфер қилишга тайёр  1 16:49Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади  3 16:13"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин  20

Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди Янгиликлар

Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди

Муборакликлар ҳужумчи Влатко Стояновский билан битим имзолади.

"Машъал" футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш мақсадида Шимолий Македония миллий терма жамоаси ҳужумчиси Влатко Стояновский билан расман шартнома имзолади.

28 ёшли марказий ҳужумчи халқаро майдонларда тобланган тажрибали футболчи ҳисобланади. У Евро-2020 финал босқичида иштирок этган бўлиб, Нидерландия терма жамоасига қарши учрашувда майдонга тушган. Стояновский терма жамоа сафида 10 та ўйин ўтказиб, 2 та гол муаллифи бўлган. 2019 йилда Австрияга қарши Евро саралаш баҳсида захирадан майдонга тушиб, қисқа вақт ичида гол уришга муваффақ бўлган. Шунингдек, Миллатлар Лигасида Эстония дарвозасини ишғол қилган.

Фаолияти давомида Влатко Франциянинг "Ним" клуби сафида Лига 1 учрашувларида қатнашган, шунингдек, Хорватиянинг "Горица" ҳамда Болгариянинг "Левски" жамоаларида тўп тепган. Бўйи 187 см бўлган ҳужумчи жисмоний устунлиги ва жарима майдончасидаги самарали ҳаракатлари билан ажралиб туради", – дейилади клуб хабарида.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
12 фев 19:55:04
Akbar Umarov
Ana bo'lmasam bo'larkanku qoil
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика