Расман: Карпин Россия ТЖ билан шартномасини узайтирди. У “Ростов”даги фаолиятини ҳам давом эттиради

Eldor Akmurzayev
6 ноя 2022, 10:00
Россия футбол иттифоқи терма жамоа устози Валерий Карпин билан янги келишувга эришди.

Унга кўра, мутахассис билан 2024 йил 1 августига қадар шартнома имзоланди. Карпин “Ростов”даги фаолиятини ҳам давом эттиради.

53 ёшли мураббий 2021 йил 23 июлда термани қабул қилиб олди ва жамоа унинг қўл остида 8 та баҳсда қатнашиб, 6 марта ғалаба қозонди. Шунингдек, бир мартадан дуранг ва мағлубият қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ТЖ 17 ноябрда Тожикистон билан 20 ноябрда эса Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: РФИ