UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  1 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  0 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 19:18Миржалол Қосимов жамоасининг ушбу мавсумдаги ўйинларига неча баҳо қўйди?  4 19:05Февзи Давлетов: "Бу каби баҳсларда кўп ҳам вазиятлар яратилмайди"  0

Расман: Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор" билан шартномасини узайтирди Янгиликлар

Расман: Ҳожиакбар Алижонов "Пахтакор" билан шартномасини узайтирди

Ҳимоячи "шерлар" шарафини ҳимоя қилишда давом этади.

Ўзбекистоннинг бугунги кундаги энг кучли ўнг қанот ҳимоячиларидан бири Ҳожиакбар Алижонов кейинги икки мавсумда ҳам "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилади. 

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Алижонов янгидан қуриладиган "шерлар"нинг муҳим ижрочиси ҳисобланади ва футболчи билан бўлиб ўтган музокаралар ижобий якунига етган.

Шартноманинг узайтирилиши ҳақида ҳимоячининг ўзи шундай деди:

"Пахтакор" билан мен 5 марта Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Кейинги йилларда ҳам жамоа мени ўз сафида кўришни истагани қувонтирди. Янги мураббий билан, нафақат "Пахтакор", балки Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам фойда келтирадиган ҳолатда мавсумни ўтказаман деб ўйлайман. Олдимизда Чемпионлар Лигасининг иккита ўйини бор ва бизда ҳали гуруҳдан чиқиш учун имконият сақланиб қолинган. Энди бор эътиборни февраль ойида бўлиб ўтадиган иккита муҳим баҳсга қаратамиз. Мени қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат, мен Сизлар билан!". 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика