Расман: ФИФА ва УЕФА рус клубларини ва термасини барча халқаро турнирлардан чиқариб юборди

Mirjalol Normatov
28 фев 2022, 22:50
ФИФА ва УЕФА матбуот хизмати Россия клублари ва термаси борасида баёнотини маълум қилди.

Унга кўра, Россия термаси ҳамда мамлакат ҳудудига кирувчи барча клублар халқаро турнирлардан чиқариб юборилди. Россия терма жамоаси Қатар—2022 ўтиш ўйинларида иштирок этмайдиган бўлди.

Баёнотда маълум қилинишича, ташкилот "Газпром" билан шартномани бекор қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Газпром" яқиндагина УЕФА билан шартномани 2024 йилга қадар узайтириб, йилига 40 миллион евро тўлаши борасида шартнома имзоланганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: fifa.com