Расман: "Динамо" АПОЭЛ ва "Мальмё" собиқ хавбекини сафига қўшиб олди
23 янв 13:53
Янгиликлар
Расман: "Динамо" АПОЭЛ ва "Мальмё" собиқ хавбекини сафига қўшиб олди
"Динамо" жамоаси Дубайдаги йиғин доирасида ўтказилган кўрикдан кейин яна бир легионер футболчи билан келишувга эришганини маълум қилди.
"2026 йилги мавсум олдидан жамоа таркибини кучайтириш ишлари олиб борилмоқда. Ганалик 30 ёшли ярим ҳимоячи Кингсли Сарфо "Динамо" билан эркин агент сифатида 1 йиллик шартнома имзолади.
Марказий ярим ҳимоячи сўнгги 4 йилда Кипрнинг АПОЭЛ клуби шарафини ҳимоя қилган бўлса, ундан олдин "Никосия", Швециянинг "Мальмё" ва "Сириус" жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. У ЕЧЛ, Европа Лигаси ҳамда Конференциялар Лигаси саралаш ва асосий босқичида ҳам майдонга тушган", – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Суперлига. Перица дублга эришган баҳсда "Нефтчи" йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
Фикрлар
ДИНАМО ФУТБОЛЧИЛАРИГА Омад ёр булсин.
ЯШАНГ ВАДИМ АКА АБРАМОВ
Самарканд вилояти Нуробод тумани Тим Кишлоги Ашадий Футбол Мухлислари.
Самарканд жамоасига Тошкентдан туриб омад тилаб коламан.