

Бу ҳақда Франкфурт жамоаси матбуот хизмати хабар бермоқда. Футболчи мавсум якунига қадар сотиб олиш шарти билан ижарага олинди.
Бу мавсумда хавбек "арилар" таркибида бирорта ўйинда қатнашмади. У бунга қадар 2010-2014 йиллар давомида "Айнтрахт"да фаолият олиб борган.
28 ёшли Роде 2016 йилдан буён дортмундликлар сафида 22 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди. Унгача Роде "Бавария"да ҳам фаолият олиб борди.



