

Чемпионат ўйинлари мухлисларсиз ўтказилади, аммо мавсум тўхтаб қолмайди.
Қизиқ жиҳати, Янги Зеландиянинг "Веллинтон" клуби Австралияда барча ўйинларини ўтказади.
"Яшил қитъа"да касалликнинг ривожланиши билан боғлиқ вазият жуда ҳам ёмон эмас. Мамлакатда бешта ўлим ҳолати қайд этилган.
Дам олиш кунлари Австралия чемпионати учун ўзига хос бўлди. Сабаби, мусобақа ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетди.



