Расман: "Арсенал" Евро-2024 қаҳрамонларидан бирини сотиб олди. Трансфер нархи маълум

Administrator
27 авг 2024, 21:43
Лондон клуби испаниялик футболчи трансферини эълон қилди.

"Реал Сосьедад" клуби ярим ҳимоячиси Микель Мерино расман "Арсенал" клубига ўтди. Лондон клуби футболчи билан узоқ йиллик шартнома имзолади. Мерино "Арсенал"да 23-рақамда ўйнайди. 

Аввалроқ, "Арсенал" футболчи учун 33,5+5 млн евро тўлагани маълум қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, Микель Мерино Испания терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлганди. Мерино Евро-2024 ярим финал ўйинида 119-дақиқада Германия термаси дарвозасига ғалаба тўпини киритиб, жамоасини финалга олиб чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: arsenal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›