Микель Мерино "Реал"га қарши баҳсдан аввал: "Биз "Арсенал" тарихига кирмоқчимиз"

Omonjon To`xtamirzayev
8 апр 2025, 16:44
Микель Мерино ЕЧЛ доирасида "Реал"га қарши ўйиндан аввал фикрлари билан ўртоқлашди.

Хабарингиз бор, Лондонга кўчиб ўтгунига қадар Микель Мерино Испанияда "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган. 

"Реал" билан қарама-қаршилик:
Энг ёрқин тажриба — Испания Кубоги доирасидаги ўша беллашувда биз зафар қучган ва рақибни мусобақадан чиқариб юборгандик. Бироқ охирги дақиқаларда "Реал" жуда кучли босим ўтказган.

"Арсенал" Чемпионлар лигасида "Реал"ни фақат бир марта мағлуб этган:
Ўша баҳс тарихга кирган. Бу ерда у учрашув билан боғлиқ ёрқин хотиралар мавжуд ва биз шу каби тарих яратиш учун "Мадрид" билан рўбарў келишни интиқиб кутяпмиз.

Жароҳатлар билан боғлиқ вазият ҳақида
Жамоамизнинг сири — бирдамликда. Биз шунчаки индивидуал кучли футболчилар тўпланган гуруҳ эмасмиз, биз бир оиламиз ва ўзаро ҳамжиҳатликда иш кўрамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca