Расман: "Ал Ҳилол"нинг яна 3 ўйинчисида коронавирус аниқланди, жамоада фақат битта дарвозабон қолди

Tolibjon Qosimov
17 сен 2020, 20:31
ОЧЛ-2020 ғарб минтақасида марказлашган ўйинлар бошлангандан буён Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасидан коронавирус билан касалланганлар сони тўхтамаяпти.

Бугун қанот ҳимоячиси Ёсир Ал Шаҳронида вирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

"Ал Ҳилол" матбуот хизмати берган хабарга кўра, жамоанинг яна 3 нафар ўйинчисида Covid-19га топширилган тест натижалари ижобий чиққан. Улардан икки нафари дарвозабон: Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди ҳамда яна бири марказий ҳимоячи: Абдуллоҳ Ал Ҳафиз. Ал Ҳафиз "Пахтакор"га қарши 3 кун олдинги ўйинда тўлиқ ўйнаган эди. Ҳозирга келиб риёдликлар таркибида фақат бир нафар соппа-соғ дарвозабон қолди. Бу жамоанинг асосий кипери, Салмон Ал Фараждан кейинги сардор Абдуллоҳ Ал Муайуф.

17-рақамда ҳаракат қиладиган марказий ҳимоячи Абдуллоҳ Ал Ҳафиз.


Айни пайтга келиб "Ал Ҳилол"нинг жами 10 нафар футболчисида коронавирус аниқланди. Булар:

Дарвозабонлар: Муҳаммад Вакид, Абдуллоҳ Ал Жадани, Наваф Ал Ғамди.

Ҳимоячилар: Муҳаммад Ал Бурайк, Ёсир Ал Шаҳрони, Абдуллоҳ Ал Ҳафиз.

Ярим ҳимоячилар: Салмон Ал Фараж, Ҳамад Алабдан, Наваф Ал Обид.

Ҳужумчи: Салоҳ Шеҳри.

Эслатиб ўтамиз, иштирокчи жамоаларнинг барчаси кеча эрталаб навбатдаги бор Covid-19га тест топширишган эди.


4-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Ҳилол" учрашуви маҳаллий вақт билан 21:00 (Тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Баҳс "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›