UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 1:0 (матнли трансляция)  37 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  0 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  4 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 23:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" - "Барселона" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  13 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  15 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Расман: 10 июль куни еврокубокларнинг кейинги босқичига қуръа ташланади Янгиликлар

Расман: 10 июль куни еврокубокларнинг кейинги босқичига қуръа ташланади

Еврокубоклар қайтмоқда.

УЕФА Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасининг 1/4 ҳамда 1/2 финал босқичларига қурьа ташлаш маросими ўтказиладиган санани эълон қилди. Маросим 10 июль, жума куни Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.

Хабарингиз бор, 4 жамоа аллақачон ЕЧЛнинг чорак финал босқичига йўл олишга улгурган — ПСЖ, "Аталанта", "Атлетико"   ва "РБ Лейпциг".

Мазкур босқичнинг қолган иштирокчилари 7-8 август кунлари қуйидаги жуфтликлар орасида ўтказиладиган жавоб баҳсидан кейин маълум бўлади: 

"Бавария" — "Челси" (3:0) 

"Барселона" — "Наполи" (1:1)

"Ман Сити" — "Реал" (2:1)

"Ювентус"  — "Лион" (0:1)

Маълумот учун, ЕЧЛнинг кейинги босқич баҳслари бир ўйиндан иборат бўлади ва Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида ўтказилади: 

1/4 финал — 12-15 август

1/2 финал — 18-19 август

финал — 23 август

Европа Лигаси 1/8 финали доирасида қолдирилган жавоб баҳслари 5-6 август кунлари ўтказилади. Ҳозирча УЕФА ушбу ўйинларни қаерда ўтказиш борасида қарор қабул қилмаган.

Алоҳида айтиш керакки, "Интер" - "Хетафе",  "Севилья" - "Рома" жуфтликлари орасидаги дастлабки ўйин ҳам ўтказилмаган, шу туфайли улар кейинги босқич масаласини нейтрал майдон(Германия)да ўтказиладиган бир учрашувда ҳал қилишлари керак.

Шунингдек, Европа Лигасининг 1/4 ва 1/2 финал босқич баҳслари 10-21 август кунлари Германияда ўтказилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика