

Ярим ҳимоячи "Турон" билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Фарғона жамоаси ўз Телеграм каналида маълум қилди.
"Суперлига янги мавсуми олдидан таркибни кучайтириш мақсадида жамоамиз яна бир трансферга қўл урди. Жумладан, бугун маҳоратли футболчи Ислом Рашидхонов билан бир йиллик муддатга мўлжалланган расмий шартномага имзо чекилди.
Маълумот учун, Ислом Рашидхонов фаолияти давомида "Локомотив", "Навбаҳор", "Насаф" каби номдор клублар сафида майдонга тушган. Ҳужумкор ярим ҳимоячи шунингдек, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида бир нечта учрашувларни ўтказган" - дейилади клуб расмий каналида.




