UZ

Сўнгги янгиликлар

03:45Саудия Арабистони чемпионати. Сенсация қайд этилмади, "Ал Қодисия", "Ал Таавун" ва "Ал Ҳилол" ғалабага эришди  0 03:24Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди  83 03:20А Серия. "Рома" ва "Милан"да ғалаба  0 03:00Африка кубоги. Сенегал экстра таймлардан сўнг Марокашни енгиб, бош совринга эга чиқди, Диас 90+24 дақиқада пенальтидан гол ура олмади  33 02:44Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 январдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 00:13АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида "Эвертон"га мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга чиқиб олиш имкониятини бой берди  5 23:14“Динамо” уругвайлик Бразилни ўз сафига қўшиб олди. У Ўзбекистон чемпионатидаги илк уругвайлик футболчига айланди  4 23:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди  17 22:13Ла Лига. Серлотнинг голи "Атлетико"га Мадридда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  1 22:07Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди  7 21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  3 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  2 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  4 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  2

Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида Янгиликлар

Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида

Топ-лигалар учрашувларидаги тактик вазиятларга эътиборингизни қаратишга қарор қилдик.

Нима учун "Ливерпуль" кўпчиликда муаммога дуч келмоқда?

"Ливерпуль" мавсумда иккинчи бор танаффусга устунликка эга бўлган ҳолда йўл олмоқда. Бу каби биринчи ҳолат – мавсум стартида "Ньюкасл"га қарши ўйинда (3:2) юз берганди. Иккинчиси куни-кеча  "Тоттенхэм" билан ўйинда содир бўлди (2:1). Ҳар икки ҳолатда ғалаба қўлга киритилди, лекин ҳар сафар осон бўлмади. Умумий ҳисобда Слот шогирдлари 135 дақиқа ҳисобда етакчилик қилишди, лекин бу вақт мобайнидаги зарбалар кўрсаткичи – 14:10 рақиблар фойдасига. 

Арне Слот шанба кунги ғалабадан кейин муаммоларнинг умумий боғлиқлигини кўраётганини таъкидлади: "Агар мен бунинг сабабларини айтишни бошласам, одамлар: "Бу ишинг билан сен рақибларга қандай ўйнаш кераклигини билдириб қўйяпсанку", дейишади. Аммо "Ньюкасл" бизга қарши ўйинда нима қилгани ва "Тоттенхэм" нималар қилмоқчи бўлганини тушуниб олиш қийин эмас".

Катта эҳтимол, Слот рақибларнинг ўйинни максимал равишда соддалаштиришга ва ҳар бир вазият стандарт чиқаришга уринишни назарда тутгандир. Бундай жамоалар билан "Ливерпуль" ҳаттоки тенг таркибларда ҳам муаммога дуч келмоқда. Камчиликда қолган рақиб эса ўйин услубини ўзгартириш эҳтимоли янада ошиб кетади. "Ньюкасл" камчиликда бўлган дақиқалар давомида узатмалар аниқлиги борасида 55% натижа қайд этган бўлса, "Тоттенхэм" – 69%. Бир қарашда "қизиллар"ни ташвишга соладиган ҳеч нарса йўқ. Бироқ хавф ва учала гол ҳам бошқа жойдан юзага келди. "Ливерпуль" ўтказиб юборган учала голини ҳам стандартлардан (жарима зарбаси, аут, бурчак зарбаси) сўнг қўйиб юборди. 

Топ-рақиблар Грилиш қанотидан унумли фойдаланишмоқда

Жек Грилиш "Эвертон"даги фаолиятини ажойиб бошлади. У қисқа вақт ичида жамоа етакчиси ва ҳужумлардаги муҳим фигура, креатив фикрлар учун жавобгарга айланиб улугрди. Дэвид Мойес унга керак бўлган эркинликни тақдим этди ва ҳужумларни айнан унинг қанотидан кўпроқ ташкил этилишини таъминлади. Аксарият ўйинларда у ҳал қилувчи фигурага айланмоқда. 

Бироқ топ рақибларга қарши эмас. Аниқроғи чинакамига кучли жамоаларга қарши у салбий қаҳрамонга айланмоқда. 

Ўтган турда "Челси" айнан шу зонадан фаол тарзда ҳужумлар уюштирди. Қанотнинг номинал вакиллари (Мало Гюсто ва Педро Нету)дан ташқари, тез-тез Коул Палмер ҳам шу ҳудудга кўчиб ҳаракат қилди. Ўнг қанот ҳимоячиси Гюсто икки голда бевосита иштирок этди. Грилиш муҳим паллаларда шунчаки "ўчиб қолаверди".

"Арсенал" табиий равишда ўша зонага эътиборни кучайтирди – Тимбер-Сака-Эдегор учбурчаги гол учун вазият изларди. Шанба оқшомида ливерпулликлар дарвозасига асосий хавф айнан шу қанотдан ташкиллаштирилди. Грилишнинг "саъй-ҳаракатлари" самараси ўлароқ Тимбер жуда кўп бор тўп билан муомалада бўлди:

"Эвертон" азалдан тўпсиз яхши ҳаракат қилади, ҳимоялана олади. Айнан шу сабабли ҳам заиф нуқта яққол кўриниб қолмоқда. Жамоа рақибларни қийин вазиятга тушира оляпти, лекин маълум зонадан керагидан ортиқ бўшлиқ бермоқда. 

Ҳозирги вазият шаҳарнинг бошқа бир клуби "Ливерпул"да Муҳаммад Салоҳникини ёдга солмоқда. Рақиблар бундан қўрққан даврда бир футболчига бу қадар боғланиб қолиш "қизиллар" фойдасига ишларди, мисрлик эса тўпсизликдаги камчиликларини ҳужумдаги фойдали ҳаракатлари билан ёпиб кетарди. Исталган жамоада юлдузга бундай имкониятлар бериш, унинг омадли ўйинига таяниш каттагина таваккал демакдир. Бу "формуладаги" кичик хато ҳам жамоага қимматга тушиши ҳеч гап эмас.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
23 дек 09:53:03
sᴀɴᴊᴀʀ ␈
Andriy Akopyantis va Oldingi Mtj Futbolchilaridan intervyular olinsa yaxshi bulardi
   
23 дек 09:51:42
sᴀɴᴊᴀʀ ␈
???????????????????????? ???????????????????????????????????????? ???????????????????????? ???????????? ???????????????????????????????? ???????????????????????????????????????????? ???????????????????????????????? ???????????????????????????????????????? ???????????????????? ???????????????????? ???????????????????????????????????????????????????????? ???????????????????? ???????????? ???????????????????????????? ???????????????????????????? ????????????????????????????????
   
23 дек 09:51:16
sᴀɴᴊᴀʀ ␈
???????????????????????? ???????????????????????????????????????? ???????????????????????? ???????????? ???????????????????????????????? ???????????????????????????????????????????? ???????????????????????????????? ???????????????????????????????????????? ???????????????????? ???????????????????? ???????????????????????????????????????????????????????? ???????????????????? ???????????? ???????????????????????????? ???????????????????????????? ????????????????????????????????
-1   
22 дек 23:24:12
Demirbay Deniz
Shu maqolani tagiga muallif: Google translate deb qo'yish kerak
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика