Рамос ва Неймар кейинги ҳафта машғулотларга киришади. 14 февралда "Бавария" билан ўйин

Sherzod Nurmatov
4 фев 2023, 13:39
ПСЖ Неймар ва Серхио Рамоснинг жароҳати бўйича маълумот берди.

Франция клуби футболчилар кейинги ҳафтада машғулотларга қайтишини маълум қилди. Хабарда келтирилишича, Неймар ва Серхио Рамос чови шикастланган.

Неймар ўтган гал Лига 1 доирасидаги ПСЖ – "Монпелье" учрашувини ўтказиб юборганди. Бразилиялик футболчи мушаклари зўриқиши туфайли майдонга тушмаслиги айтилганди.

Рамос ҳам "Монпелье"га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида жароҳатланган эди.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги ПСЖ – "Бавария" учрашуви 14 февралга белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: psg.fr