
"Жамоамиз ва мураббийларимиз биринчи бўлимдаги ўйинимиздан фахрланса арзийди. Майдонда кучимизни аямадик. Биринчи бўлимда кўпроғига лойиқ эдик. Аммо бу футбол. "Атлетико"нинг ҳам хизматларини тилга олиш керак. Уларни табриклайман. Лекин кўрамиз, мавсум охирида ким яхши натижа кўрсатар экан" - дейди Рамос.