UZ

Сўнгги янгиликлар

13:40Тимо Вернер АҚШга йўл олиши мумкин  1 13:11Кварацхелия ПСЖ таркибидаги дебюти ҳақида гапирди  0 12:35"Барселона" ва "Реал" "Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчиси учун курашмоқчи  0 12:02Дибаланинг "Рома" билан шартномаси узайтирилди  0 11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  2 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  0 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  2 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   55 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  0 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  6 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  1 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаяжон ва трибунадан қарсаклар  40 03:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Реймс"ни юта олмади, Кварацхелия дебют ўйинини ўтказди  1 02:59Ла Лига. Мбаппенинг хет-триги "Реал"га меҳмонда "Вальядолид"га қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  19

Раде Петрович: "Нефтчи"га қарши ўйинда трибуналар мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз" Янгиликлар

Раде Петрович: "Нефтчи"га қарши ўйинда трибуналар мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Динамо" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Раде Петрович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Учрашувни яхши бошлагандик. Биринчи бўлимнинг ўзида рақиб дарвозасига 2 та гол уришни уддасидан чиқдик. Шундан сўнг жамоа ўйинида бир оз пасайиш ва хотиржамлик кўзга ташланди. Бу ҳолатдан рақиблар унумли фойдаланишди ва ҳисобни тенглаштиришди. Ўйиннинг боришидан келиб чиқиб захирадан футболчиларни ўйинга ташладик. Ўзгаришлар самарасини берди ва яна 2 та гол уришнинг уддасидан чиқдик. Ғалаба билан жамоамиз аъзоларини ва мухлисларимизни табриклайман. "Динамо" жамоасига эса навбатдаги ўйинларда омад тилаймиз.

- Жамоанинг айни дамдаги имкониятларидан келиб чиқсак, чемпионлик вазифаси ҳам кун тартибида борми?

- Биз ҳозир навбатдаги рақиблар ҳақида ўйлаяпмиз. Жамоамиз бош мураббийи Иван Бошкович ҳам дисквалификациядан сўнг майдонга қайтади. Олдинда бизни кубок доирасида "Нефтчи"га қарши ўйин кутаяпти. Шу учрашувда стадион трибуналари мухлислар билан тўлишига шубҳа йўқ. Биз ҳозир бор эътиборни мана шу ўйинга қаратамиз. Чемпионлик ҳақида саволингизга келсак, ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз, албатта барчаси иккинчи даврада қайд этадиган натижаларимизга боғлиқ.

- Жамоа легионерлари яхши ўйин кўрсатишмоқда. Биринчи давра якунидан сўнг трансферлар режаси қанақа?

- Легионерларимиз савияси анчайин яхши. Улар жамоамизга таклиф этилишидан олдин ўз клубларида етакчилардан бўлишган. Дориев тўпурарлар жадвалида яхши натижа кўрсатаяпти масалан. Давралар оралиғида маҳаллий футболчилардан кузатиб юрганларимиз бор, балки амалга ошса 3-4 нафар янги номлар таркибимизда пайдо бўлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика