Рабьо энди ПСЖ футболчилари билан шуғулланмайди

Aslanov Jasurbek
15 мар 2019, 13:50
ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо сўнгги ойлардаги ўзини тутиши учун навбатдаги санкцияларга тўқнаш келди.

Маълумотларга кўра, парижликлар бош мураббийи Томас Тухель Рабьони футболчилар билан назарий машғулотларда иштирок этмаслиги борасида қарор қабул қилди. ПСЖ Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувида "Манчестер Юнайтед"га мағлуб бўлган тунда Рабьо тунги клубга боргани учун жазоланди.

Тухель Рабьони қадрлайди ва футболчи билан суҳбатда унинг атрофида содир бўлаётган воқеалардан афсусда эканлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли францияликнинг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсумнинг охирида якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Paris United

Сўнгги янгиликлар

Барча ›