

4 январь кунидан бошланган йиғин чоғида вакилларимиз учта назорат учрашувида майдонга тушишди. Уларнинг биттасида ғалаба қозонилган бўлса, иккита баҳсда имконият бой берилди. Лекин ҳозир асосийси натижа эмас. Мураббийлар штаби босқичма-босқич футболчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатини яхшилаш борасида кенг куламли ишни бажаришмоқда. Шунингдек, селекция ишларига ҳам жиддий эътибор қатарилган. Кеча иккинчи йиғиндаги сўнгги машғулотини ўтказган футболчиларимиз бугун “Сўғдиёна”га қарши назорат учрашувида майдонга тушишади.
Мазкур учрашув соат 11:00 да Сергилидаги стадионда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ўйиндан кейин “Қўқон-1912” жамоаси вакиллари Қўқонга қайтиб келишади.



