UZ

Сўнгги янгиликлар

07:21Варан кейинги ҳафта МЮ билан шартнома имзолайди  0 07:15Токио-2020. Олимпиаданинг саккизинчи кунида қатнашаётган ўзбек спортчиларининг иштирокидан LIVE  0 02:02Виллиан ўзига янги жамоа қидирмоқда  2 01:40"Қадрдоним, шуни айтишим мумкинки, сен бу ерда афсона эдинг..." — Бензема Варан билан хайрлашди  0 01:18Ироқ терма жамоаси Черчесовга таклиф билан чиқди  4 00:55"Эвертон" Хамесни сотишга тайёр  1 00:36Беларусь чемпионати. "Энергетик-БГУ" ўз майдонида ютқазди, Убайдуллаев тўлиқ 90 дақиқа, Абдихолиқов эса бир бўлим ўйнади  3 00:05"Арсенал" Жакага янги шартнома таклиф этмоқда  1 23:43"Манчестер Сити" Грилиш учун 100 миллион фунт таклиф қилди  6 23:18Микаэль Секейра: "Барданка ҳақидаги саволни ёпмоқчиман. "Локомотив"да ҳалол одамлар ишлайди"  6 23:11Рўзиқул Бердиев: "Насруллаев ўйнамади, шу боис Бозоров ҳам майдонда "йўқ" эди"  27 23:04Breaking: Шомуродов эртага Римга етиб боришини эълон қилди  42 22:57"Вулверхэмптон" киберспорт ташкилоти билан ҳамкорлик қилади  0 22:50Александр Хомяков: "Ўйин ҳақида савол йўқми?"  3 22:36"Сурхон" катта мураббийи Рустам Арипов: "Бош мураббий масаласини раҳбарият кўриб чиқмоқда"  8

Қандай қилиб виртуал футбол сабаб АПЛ етакчиси жароҳати фош бўлди?! Янгиликлар

Қандай қилиб виртуал футбол сабаб АПЛ етакчиси жароҳати фош бўлди?!

"Вилла" футболчилари ўзлари хоҳламаган ҳолда Грилишни "сотиб қўйишди".

Виртуал футбол реал ҳаётдаги ишларга тўғридан-тўғри таъсир ўтказган ҳолат юз берди. Шу кунларда унинг оқибатида катта жанжал келиб чиқди. Ҳаммаси 22 февраль куни бошланди, "Астон Вилла" бош мураббийи Дин Смит "Лестер"га бой берилган (1:2) ўйиндан кейин жахл отига минганди. Ижтимоий тармоқларда ярим ҳимоячи Жек Грилиш бу ўйинни ўтказиб юбориши ҳақида маълумотлар тарқалиб кетди.

"Ижтимоий тармоқларда Грилиш ўйнамаслиги ҳақида маълумотлар айланиб юрганди. Агар бу маълумот "клуб ичидан" тарқатилган бўлса, мен албатта ўша инсонни топаман ва жазолайман. Бундай ҳолат мени қониқтирмайди. Мен тўлиқ оптимистман ва Грилиш навбатдаги ўйинга, "Лидс" билан учрашувгача қайтишига умид қиламан, лекин якуний қарорни шифокорларимиз беради", — деди Смит.

Грилишнинг жароҳати борасида маълумот қаердан тарқалиб кетди?

Кейинги куниёқ "Вилла" медиклари астойдил яширишга уринган Грилишнинг жароҳати қандай фош бўлгани маълум бўлди. "Астон Вилла"нинг баъзи футболчилари ва ходимлари "Лестер" билан ўйиндан олдин деярли синхрон равишда ўзларининг фэнтези-жамоалари таркибидан ярим ҳимоячини чиқариб юборишган. Виртуал лиганинг синчков кузатувчилари бўлмаганида клуб вакилларининг режаси иш берган ва бу ҳолатга ортиқча эътибор қаратилмаган бўлармиди?!

АПЛ фэнтэзиси жуда машҳур ва у ерда Премьер-лига клублари вакиллари ҳам ўз жамоаларига эга. "Астон Вилла"да футболчилардан Мэтт Таргетт, Конор Хурихейн ва Нил Тейлор лигада рўйхатдан ўтишган. Айнан улар "Лестер" билан тўқнашувдан аввал Грилиш билан "хайрлашган".

Энди клуб ушбу футболчиларга виртуал лигада иштирок этишни расман тақиқлаб қўйди. Катта эҳтимол билан яқин вақтларда АПЛнинг бошқа клублари ҳам шундай йўл тутади.

Қизиқ томони, Грилиш лиганинг кўплаб иштирокчилари таркибида бўлган. Рақиб кучли бўлган бўлса-да, футболчи ҳеч бўлмаганда "Астон Вилла"нинг 2019 йил ноябрь ойидан буён бирорта учрашувини ўтказиб юбормагани ва анча яхши статистикаси учун (мавсумнинг 22 учрашувида 6та гол урди ва 12 самарали узатма етказиб берди) ўйинчиларнинг танловига сабаб бўлган. Ҳозир у фентезида "бозори чаққон" ярим ҳимоячилар ичида тўртинчи поғонада бўлиб турибди.

Мавзу шу қадар оммалашдики, ўйиндан кейинги матбуот-анжуманларидан бирида бу борада Хосеп Гвардиолага ҳам савол беришди. Журналистлар мураббий маълумотлар бу тарзда ташқарига чиқариб юборилишига муносабатини сўрашди. Пеп жавоб берди: "Астон Вилла"да бўлган ишлар ҳақида эшитдим. Футболчилар турли ўйинларни севиб ўйнашларини билардим, лекин кечаги кунгача FPL ҳақида эшитмаган эканман. Баъзан футболчи бўлажак турга таркиб тузаётиб дўстлари билан маслаҳатлашади ва баъзи оммалашмаслиги зарур маълумотларни ҳам ишлатади. Ўйлашимча бу этика қоидаларига ҳам, профессионалликка ҳам тўғри келмайди. Аммо мен буни назорат қила олмайман".



АПЛ фэнтези-лигаси нима?

Бу расмий виртуал мавсум, АПЛ сайти уни 2002 йилда ишга туширганди. Қоидалар оддий, тушунарли ва йиллар давомида ўзгармайди: виртуал бюджетга 15 футболчидан иборат жамоа тузиш ва уларнинг реал ҳаётда муваффақиятли иштирокига умид қилиш зарур. Турлар орасида 3тагача ўйинчини алмаштириш мумкин.

Якуний қарор учун дедлайн — турнинг биринчи учрашувидан 90 дақиқа олдин. Ўз вақтида АПЛ ўзининг фэнтезисининг "пиарига" жиддий эътибор қаратган. Сайтда мунтазам равишда профессионал скаутлардан маслаҳатлар, матнли ва видео-таҳлил, подкаст, "твиттер" ва ҳозир у ерда тахминан 8 миллион нафар иштирокчи бор. Уларнинг орасида — АПЛ футболчилари ёки машҳур ишқибозлар ҳам бор. Мисол учун, машҳур шахматчи Магнус Карлсен.

Яна бир қизиқ ҳолат, Грилиш билан бўлгани каби ҳолатлар аввал ҳам юз берган. 1 февраль куни Энди Робертсон жамоасидан Садио Манени олиб ташалаган, орадан икки кун ўтиб эса у "Брайтон"га қарши майдонга тушмаган. 20-турда "Лестер" вакиллари Уэс Морган ва Хамза Чоудури таркибларидан Жейми Вардини чиқариб юборишади. Англиялик ҳужумчи шундан кейин тўртта турда майдонга тушмаган.

Британ ОАВ тахминларига кўра, клублар муаммо жиддийлашиб боришидан ҳавотирда. Улар буёғига бошқа футболчиларнинг ҳам аккаунтлари кузатиб борилиши ва таҳлил қилинишидан ташвишда. Эҳтимолий қарорлардан бири — клублар футболчиларидан таркибларига жамоадошларини олмасликни ёки буткул виртуал ўйинда иштирок этмасликни талаб қилади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика