ПСВ мураббийи "Лейпциг"ни бошқаришни истамади

Alisher
7 дек 2021, 11:01
ПСВ мураббийи Рогер Шмидт "Лейпциг"дан таклиф олди.

Аммо, 54 ёшли мутахассис ушбу вариантни рад этди. Лейпциг клуби бош мураббийлик лавозими Жесси Маршнинг истеъфосидан сўнг бўш турибди.

"Лейпциг" Германия чемпионатида 14 турдан сўнг 18 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 11-ўринда бормоқда.

Олдинроқ, "Спартак" собиқ бош мураббийи Доменико Тедеско "Лейпциг"ни бошқариши мумкинлиги айтилган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Vl.nl.