Рогер Шмидт: «Байер» чорак финал сари катта қадам ташлади»

Narzulla Saydullayev
26 фев 2015, 09:27
«Байер» бош мураббийи Рогер Шмидт ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги «Атлетико»га қарши ўйиндан сўнг (1:0) ўз фикрларини билдирди.
«Натижадан қониқдик. Илк дақиқадаёқ жамоам кейинги босқичга чиқишга тайёрлигини кўрдим. «Атлетико» кучли рақиб, мақсадимиз кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилиш эди.

Ўйин охирига қадар жуда юқори темпда ўйнадик. Гол ўтказмаганимиз жуда муҳим. Жамоам ҳақли равишда ғолиб бўлди.

Чорак финал сари катта қадам ташладик», – дейди Шмидт.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›