ПСЖ Роналдуга жуда катта маош таклиф қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
5 янв 2018, 14:00
ПСЖ "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга қизиқиш билдирмоқда.

Олдинроқ, португалиялик футболчи учта клубдан таклиф олгани ҳақида эълон қилинган эди. Маълумотларга кўра, улар орасида ПСЖ ҳам бор ва Париж клуби форвардга йиллик 60 млн. евро маош таклиф қилмоқда.

ПСЖ сўнгги вақтда трансферлар учун катта маблағ сарфламоқда ва клуб молиявий фэйр-плей қоидасини бузганликда гумон қилинмоқда. Шунга қарамасдан, парижликлар раҳбарияти Роналдуни қўлга киритиш ғоясидан воз кечмоқчи эмас. Келишувга Франция клуби форварди Эдинсон Кавани ҳам қўшилиши мумкин. Парижликларнинг тахминига кўра, ҳомийлар Криштианунинг маошини қоплашга ёрдам бериши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Confidencial

Сўнгги янгиликлар

Барча ›