

26 ёшли футболчига ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Франция клуби хўжайинлари Мендини ёзги трансфер ойнасида харид қилиш бўйича мулоқотлар қилишга тайёр.
Бенжамен камдан-кам "шаҳарликлар" сафида майдонга тушмоқда, шу сабаб у жамоасини ўзгартиришга тайёр. Унинг Англия клуби билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Ҳимоячи жорий мавсум 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



