ПСЖ “Ман Сити”га қарши ўйин олдидан Неймар билан узоқ йиллик шартнома имзоланганини эълон қилмоқчи

Eldor Akmurzayev
15 апр 2021, 21:40
Бу ҳақда L’Equipe хабар бермоқа.

Манбага кўра, ПСЖ ҳужумчи Неймар билан амалдаги келишувни 2027 йил ёзигача узайтирмоқчи. Клуб буни ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши баҳсга қадар расман эълон қилишни режалаштирмоқда. Жамоалар ўртасидаги илк ўйин 28 апрель санасида Парижда бўлиб ўтади.

Шунингдек, Неймар билан келишув орқали ПСЖ Килиан Мбаппени ҳам жамоада қолишга кўндирмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: L’Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›