ПСЖ ҳимоячиси “Боруссия” билан келишувга эришди
22 июн 2020 22:38
Янгиликлар
ПСЖ ҳимоячиси “Боруссия” билан келишувга эришди
ПСЖ ҳимоячиси Тома Менье фаолиятини Германияда давом эттиради, дея хабар бермоқда Bild.
Нашр хабарига кўра, 28 ёшли белгиялик футболчи Дормутнднинг “Боруссия” клуби билан тўрт йиллик шартномага имзо чекишга розилик билдирган. Футболчи ПСЖ раҳбарияти томонидан амалдаги шартномани узайтириш борасидаги таклифга рад жавобини берган ва у ЕЧЛ баҳсларида парижликларга ёрдам бермайди. Футболчининг 26 июнь куни Дормутнд клуби сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.
2019/20 йилги мавсумда Менье парижликлар сафида барча турнирларда 27 та учрашувда майдонаг тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар