Прокуратура "Удинезе"га қарши тергов бошлади

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2023
Клуб молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда.

Прокуратура "Удинезе"га қарши тергов бошлади, деб хабар берди "Football Italia". 

Клуб 2018 йилда "Ювентус"дан ярим ҳимоячи Роландо Мандрагоранинг трансферини ташкил қилишда молиявий фирибгарлик ишлатган бўлиши мумкин.

Манбага кўра, "Удинезе" Мандрагора трансфери бўйича назорат органларига ёлғон ҳисоботлар тақдим этган, жумладан, ҳужжатларни қалбакилаштирган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аллақачон "Удинезе" бош офисида тинтув ўтказишган. Клуб президенти ва унинг шериги гумонланувчилар орасида.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Italia