UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  4 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  5 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - АГМК. "Қизилқум" йўқотган очкога ким эга чиқади? Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Сўғдиёна" - АГМК. "Қизилқум" йўқотган очкога ким эга чиқади?

Теглар :  СўғдиёнаАГМК
Бугун Coca Cola Суперлигасининг 20-турида "Сўғдиёна" Жиззахда АГМКни қабул қилади.

Турнир жадвали нуқтаи назаридан олиб қаралганда мазкур турнинг яна бир марказий ўйини. Тўғри, кўпчиликнинг эътибори Тошкентдаги "Пахтакор" - "Насаф" баҳсига қаратилиши турган гап. Бироқ Жиззахдаги қарама-қаршилик ҳам кузатишга арзийди. Қуйида шу ҳақида гап боради. 



АГМК УЧУН ЖИЗЗАХ "ҚЎРҚИНЧИЛИ" ТУШ

Ўзаро ўйинларга назар ташлайдиган бўлсак, жамоалар шу кунгача Жиззахда Суперлига доирасида 13 бор тўқнаш келишган. Уйдаги учрашувларда мутлоқ устунлик "Сўғдиёна" томонида. 7та ғалаба, АГМК ўз тарихида фақат бир маротаба ортга ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлган. 5та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашганини таъкидлаш мумкин. 


АГМКнинг "Сўғдиёна" майдонидаги ягона ғалабаси 

11.08.2018. Суперлига 21-тур

"Сўғдиёна" - АГМК 1:3

Голлар: Никола Милинкович 77 - Зоҳир Пиримов 30, Музаффар Музаффаров 51, Жасур Ҳасанов 65

Кейинги 4та ўйиннинг 3тасида олмалиқликлар гол ҳам ура олишмаган 

04.11.2018. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0  

27.08.2019. "Сўғдиёна" - АГМК 1:0

07.03.2020. "Сўғдиёна" - АГМК 1:1

31.07.2021. "Сўғдиёна" - АГМК 0:0 


ТУРНИР ЖАДВАЛИДАГИ РАҚОБАТ ЁХУД УЛАР СОВРИНЛИ ЎРИНЛАР УЧУН КУРАШДАН ЧИҚДИМИ?


Юқорида айтганимиздек, бугун турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган жамоалар учрашишади. Айни пайтда АГМК 29 очко билан 6-ўрин, "Сўғдиёна" 32 очко билан 5-ўринда кетмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу ўйиндаги ғалаба орқали "Сўғдиёна"га етиб олишлари ва совринли ўринлар учун курашга қайтишлари мумкин. Ўз ўрнида 3та фронтда кураш олиб бораётган "Сўғдиёна"да ҳам ҳали умид йўқолмаган. Ўз уйларидаги 3 очко тўртинчи ўринга чиқиб олишларига замин яратади. Ўз-ўзидан кўп нарса "Навбаҳор" ва "Қизилқум" жамоаларига ҳам боғлиқ. Улар очко йўқотган тақдирда пастдаги икки жамоада қулай вазият юзага келиш эҳтимоли катта бўларди. Амалда кеча навоийликлар ўз майдонларида "Металлург"га енгилишди. Бу эса АГМК ва "Сўғдиёна"га анча қўл келиши кундек равшан. 


СЎНГГИ ЎЙИНЛАРДА СИНАЛАЁТГАН "СЎҒДИЁНА" 


Балки чарчоқ аломати ёки тиғиз тақвим сабаблидир, "Сўғдиёна" Суперлиганинг сўнгги 5та учрашувидан 4тасида енгилди. "Динамо"ни мағлуб этган жамоа, "Навбаҳор" ва "Нефтчи" билан нурсиз дуранг қайд этди, "Олимпик" ва "Металлург"га мағлубиятга учради. Совринли ўринлар учун курашаётган клуб учун олдиндаги 2та турнинг муҳимлилик даражаси ўта юқори. Рақиблар АГМК ва "Насаф". Худди шундай, АГМКда ҳам, рақиблар "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" яъни турнир жадвалидаги рақобатчиларга қарши. 



ЙЎҚОТИШЛАР 

Шаҳбоз Жўрабеков, Даниел Насриддинов, Искандар Шойқулов бугун "Сўғдиёна"га ёрдам бера олмайди. АГМКдан эса Муроджон Тошматов жароҳати сабаб ўйинни ўтказиб юборади. 


Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика