UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  18 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  15 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  371 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  19 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  34 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  9 20:33Асилбек Алиев Осиё кубогига борса, бир нечта ўйинни ўтказиб юборади  28 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  407 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  7 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8

Поттер "Челси"да ҳал қилиши керак бўлган асосий муаммолар Янгиликлар

Поттер "Челси"да ҳал қилиши керак бўлган асосий муаммолар

Биз янги менежер олдида турган олтита муҳим вазифани танлаб олдик.

Улар орасида Мейсон Маунтни энг яхши ҳолатига қайтариш вазифасини ҳам кўришингиз мумкин.

Ўз ўйин фалсафасини қуриш

Грэм Поттер аниқ ўйин услубига эга бўлган жамоаларни яратиш орқали ўзининг мураббий сифатидаги обрўсини мустаҳкамлади. "Челси" таркибида унинг ўйин фалсафасини амалга ошириш учун ўйинчилар етарли. Аммо асосий савол "Бирменгем" ва "Сток" собиқ ярим ҳимоячисининг ўз ғояларини янги шогирдларига етказиш қанча вақт кераклигида бўлади. Тухель ўтган йил бошида ушбу вазифани Фрэнк Лэмпарддан қабул қилиб олганидан сўнг жамоанинг ўйинига дарҳол таъсир ўтказганди. Поттер Чемпионлар Лигасида зафар қучган ҳамкасбидан кўра анча қийинчиликка дуч келади. У иш берувчилар томонидан ҳеч қандай умидлар борасида иллюзияга дуч келмайди.


Ҳимояни тартибга солиш

Тухелнинг "Стэмфорд Бриж"да дастлабки бир неча ойдаги муваффақияти уларнинг "бузиб бўлмас қалъадек" уч кишилик ҳимоядаги мудофаасига асосланган эди. Бироқ Антонио Рюдигер ва ундан сал камроқ аҳамиятга эга бўлган Андреас Кристенсеннинг кетиши катта муаммо туғдирди. Калиду Кулибали ва Уэсли Фофананинг умумий 103 миллионга олиб келиниши улар ўз ўйинларини топиб олишгач? ушбу муаммо ўз-ўзидан бартараф бўлиши мумкин, бироқ ҳозир янги мураббий фақат 37 ёшли Тиаго Силвага таяниб қолишга мажбур бўлади. Жамоанинг икки қимматбаҳо чап қанот ҳимоячилари Бен Чилуэлл (45 млн фунт) ва "Брайтон" собиқ ҳимоячиси Марк Кукурелья (55 млн фунт)нинг мослашиб кетиши ҳам анча қийин бўлади. Шундай бўлса-да, баҳсга киришишингиз мумкин – Поттерда, албатта, қандайдир режа бор.

Тўғри тактика танлаш

"Брайтон" футболчилари Грэм Поттер қўл остида унинг тизимлари аро ўтиб юришда моҳир бўлган. У Тухелнинг "кўклар" бошқарувидаги охирги учрашуви бўлишига олиб келган германиялик мутахассиснинг танлаган тактикаси яратган баъзи чалкашликларни ўзи учун қайд этиб олган бўлса, не ажаб. Ундан иш бошлаганининг дастлабки ҳафталарида янада ўзгача ёндашувни кутинг. Эҳтимол, у Тухелнинг 3-4-3 тактикасига содиқ қолар – Поттер ўз "сеҳри"ни машғулотлар жараёнида ишлатади. Шунингдек, 47 ёшли мутахассисдан томошабоп ўйин намойиш қилиш лозим эканини яхши билади. Айниқса, қанот ҳимоячиларини саралаб олиш унинг кун тартибида турган муҳим масалалардан бири. Янги беш йиллик шартнома имзолаган ўнг қанотдаги Рис Жеймс уларни белгилаб олишда асосий калит бўлиб хизмат қилади.


Марказий ярим ҳимоядаги масалаларни ҳал қилиш

Ўтган йил давомида доимий жароҳатлари туфайли Н'Голо Канте хизматларидан фойдалана олмагани боис Тухель қўл остидаги "Челси" бутун мавсум бу борада бош қотирди. Ушбу нуқтанинг ёзги трансферлар ойнаси чоғида мустаҳкамланмагани чинданда ажабланарли эди. Поттер бошқарувидаги "Брайтон"нинг ютуқлари ҳатто баъзи Премьер-лига клубларига қарши ҳам уларнинг тўпга эгалик қилиш ва ўйинни бошқариш қобилиятининг ортиб бориши билан ажралиб турди. Шу сабабли Поттернинг Жоржиньо, Матео Ковачич, Рубен Лофтус-Чик ва Конор Галлахер каби вариантлардан тўғри комбинация топиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Клуб билан шартномасининг охирги 12 ойи бошланган Кантенинг тезроқ сафга қайтиши таъминлаш фойдали саналади.

Маунтга энг яхши ҳолатини қайта кашф этишга ёрдам бериш

"Динамо" Загребга қарши ўйинда турли позицияларда ўйнаб мағлубиятга учраган оғир оқшомдан сўнг Мейсон Маунт журналистларга интервью беришга рози бўлган ягона футболчи бўлди: 

"Биз тезда қайта тикланадиган жамоамиз. Кучлимиз ва ушбу лаҳзада бу ҳолатдан қандай чиқиб кетишдан бошқасини ўйламаяпмиз".

23 ёшли англиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Премьер-лигада "Челси" учун 11 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Аммо бу йилги мавсумда у ҳеч қандай сермаҳсуллик намойиш эта билмади. Сўнгги мавсумларда ўзининг ажойиб ўйини билан жамоанинг юраги эканини исбот қила олган академия маҳсулига муносиб роль топиб бериш Поттернинг вазифалари рўйхатининг юқорисида жойлашиши лозим.

"Челси" етакчиси ким бўлишини тайинлаш

Трансфер ойнасининг сўнгги кунида Ромелу Лукакунинг ўрнига Пьер-Эмерик Обамеянгнинг харид қилиниши ёзда Тухелнинг Криштиану Роналдуни сотиб олиш имконияти бўлганда уни "ноз қилгани"дан кейинги охирги юриши бўлди. 33 ёшли Обамеянг, табиийки, ортиқ бир пайтлар "Боруссия" Дортмундда Томас Тухель кўл остида ўйнаган футболчи эмас. Шунинг учун Поттер ё жамоа ҳужумини габонлик ҳужумчи атрофида қуриш ёки умуман бошқа ёндашувда тўхталиши керак бўлади. Кай Хаверц ва Раҳим Стерлинг ўртадаги муқобил вариантлар бўлади ва ушбу мавсумда "Брайтон"да таниқли Дэнни Уэлбек амалга оширган ишни бажаришга уринишади. Ўтган мавсум "Саутгемптон"да ижара асосида ўйнаган Армандо Броя билан яна олти йиллик фойдали шартнома имзоланди. У ҳам жамоада ажралиб туриши мумкин.


Мансурбек Неъматов таржимаси

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика