Почеттинонинг дўстлари унга "Арсенал"да ишламасликни тавсия қилишмоқда

Mirjalol Normatov
1 дек 2019, 10:43
"Тоттенхэм"нинг собиқ устози Маурисио Почеттино айни дамда "Арсенал"да Унаи Эмери қолдириб кетган жойга даъвогарлик қилмоқда.

"The Telegraph" хабарига кўра, дўстлари аргентиналикка "канонирлар"нинг таклифини рад этишини таклиф қилмоқда. Айни дамда Почеттинога "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" каби клублар қизиқиш билдирмоқда.

Шунингдек, "Арсенал"да трансферларга ажратиладиган бюджет ҳам унчалик кўп эмаслиги Почеттинони қўрқитмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Telegraph