Платини Суперлига ҳақида: "Клубларда ўз турнирларини ташкил этиб, УЕФА лигаларини рад этиш ҳуқуқи бор"

Aziz Tukhtamuradov
10 июн 2021, 08:08
УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платини Европа Суперлигаси билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериб ўтди.

УЕФА ва Суперлига ўртасида юзага келган зиддиятдан ҳайронман. 50 йил давомида клублар еврокубоклар формуласини ўзгартирмоқчи бўлишди ва бу сафар шунга эришишди. Аммо ОАВ ва мухлислар томонидан билдирилган қаттиқ муносабат сабаб барчаси яна боши берк кўчага кириб қолди. 

Мухлислар ва ОАВ УЕФА қила олмаган ишни амалга оширди - клубларни бирлаштирди. 

Фикримча, клубларда ўз турнирларини ташкил этиб, УЕФА ва ФИФА мусобақаларида қатнашмаслик ҳуқуқи бор", - деди УЕФАнинг собиқ раҳбари Мишель Платини. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Il Giornale

Сўнгги янгиликлар

Барча ›