Пишур ва Голбан “Навбаҳор” билан хайрлашди

Narzulla Saydullayev
2 июл 2016, 16:20
Кеча олий лиганинг биринчи давра ўйинлари якунига етди.

Жамоалар танаффусга чиқди. “Навбаҳор”да янги мураббий штаби иш бошлади. Равшан Бозоров эндиликда жамоа натижаларига масъул шахс сифатида гавдаланади. Бозоровнинг айтишича, кеча Олександр Пишур билан Игорь Голбан ўз юртига қайтиб кетган. Эндиликда улар жамоага қайтмайди. Россиялик ҳимоячи катта эҳтимол билан Қаршининг “Насаф” жамоасига ўтиши мумкин. Шунингдек уни собиқ жамоаси “Қўқон-1912” ҳам ортга қайтаришни истамоқда. Пишур борасида эса ҳозирча аниқ бир маълумот йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›