Пике Каталонияда йил спортчиси деб топилди

Aslanov Jasurbek
26 янв 2016, 13:32
"Барселона" ҳимоячиси Херард Пике ва машҳур югурувчи аёл Нурия Пикас Каталонияда 2015 йилнинг энг яхши спортчилари деб эълон қилинди.

Футболчи соврин олаётганда кўз ёшларини тийиб тура олмади ва уни ота-онасига бағишлади.

"Бу совринни менга ҳамма нарса берган ота-онамга бағишламоқчиман. Улар доимо бизга голларингни бағишламайсан деб арз қилишади, аммо бу соврин улар учун жуда муҳим ва бу муваффақиятимни отам ва онамга бағишлайман" - дейди Пике.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca