ПФЛ Zoom: Чемпионат давом этади, 3 та ўйин қолдирилиши мумкин. Ҳамид Актамовдан шедевр, "Пахтакор"нинг мурожаати
20 июл 2020 11:42
Янгиликлар
ПФЛ Zoom: Чемпионат давом этади, 3 та ўйин қолдирилиши мумкин. Ҳамид Актамовдан шедевр, "Пахтакор"нинг мурожаати
Унга кўра чемпионат давом этиши ҳақида маълумотлар бор. Фақатгина "Қўқон-1912" - "Пахтакор", "Навбаҳор" - "Сурхон" ва "Қизилқум" - "Бухоро" ўйинлари қолдирилиши мумкин.
Қизиғи, йиғилишда Муҳсин Муҳаммадиев ҳам қатнашяпти. "Бухоро"ни тарк этган мураббий "Zoom"да бор. Балки у Муҳаммадиев исми билан очилган аккаунт бўлиши ҳам мумкин.
"Пахтакор" раҳбарияти вирусни беркитиш керак эмаслигини илтимос қилган ва айрим клубларга мурожаат билан чиққан.
"Қизилқум" вакили Ҳамид Актамов шедевр гап билан барчани чемпионатни давом эттиришга чақирган. "Қирқ йил қирғин келса ҳам, ажали етган ўлади, чемпионат давом эттирилиши керак", - дейди Актамов.
"Навбаҳор" турни қолдирилишига эътироз билдирган. Сабаби жамоа кеча Тошкентга етиб келган. Йиғилиш ҳақида ижтимоий тармоқларда ҳам маълумотлар тарқалмоқда.
Айни пайтда йиғилиш давом этмоқда, тафсилотларни "Championat.asia"да кутинг.

"Пахтакор"нинг 5 нафар футболчисида коронавирус аниқланди ва улар изоляция қилинган
"Бухоро"нинг 8 нафар футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар