UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  39

“Сурхон” клубининг икки футболчиси изоляцияга олинди Янгиликлар

“Сурхон” клубининг икки футболчиси изоляцияга олинди

“Сурхон” клуби футболчилари Нуриддин Ҳасанов ҳамда Хусниддин Ғофуров (1997 йилда туғилган) изоляцияга олинди.

Уларда 13 июль куни ҳолсизланиш аломатлари сезилган. Натижада клуб шифокори уларни жамоадан ажратиб, дарҳол изоляция қилган. Эртасига — 14 июль куни футболчилар COVID-19 учун тест топширган. 17 июль санасида мазкур футболчиларнинг вирус юқтириб олгани тасдиқланган. 

Хабарингиз бор, “Сурхон” клуби 12 июль куни Coca Cola Суперлиганинг 9-тури доирасида Андижонда меҳмон бўлганди. Ҳусниддин Ғофуров учрашувнинг 76-дақиқасида захирадан майдонга туширилган. 

Эндиликда “Сурхон” ва “Андижон” клуби футболчилари COVID-19 учун тест топширишларига тўғри келади. Мазкур жамоаларнинг навбатдаги ўйинлари режаси шундан келиб чиқиб маълум қилинади. 

Изоҳ. Ҳозиргача шубҳага олинган клублардан фақатгина “Навбаҳор” ЎзПФЛ учун барча маълумотларни тўлиқ ҳамда ўз вақтида тақдим этди. “Бунёдкор” футбол клуби эса бугун — 17 июль куни кечгача жамоа аъзолари ҳақида тўлиқ маълумот бериш мажбуриятини олган.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика