

Ҳозирда “Машъал”, “Хоразм”, “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Шўртан” клублари А Про-лигада иштирок этиш масаласида иш олиб бормоқда. “Шердор” ҳамда “Нурафшон” футбол клубларида ҳам шундай имконият юзага келиши мумкин. В Про-лигасида иштирок этишни истаётган жамоалар сони эса кўпроқ.
Бугундан Профессионал футбол лигаси махсус ишчи-гуруҳи Про-лигада қатнашишга номзод жамоаларнинг лицензиялаш талабларини қай даражада бажара олишини мониторинг қилишни бошлади. Махсус ишчи-гуруҳ бугундан вилоятларга йўл олди ва ҳар бир клубни назоратдан ўтказишни бошлади.
Дастлаб Фарғона водийси клублари мониторингдан ўтказилади.



