Пеп Гвардиола: "Стерлингсиз "Ман Сити"нинг муваффақияти имконсиз бўларди. У жуда муҳим"

Alisher
18 сен 2021, 18:32
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Раҳим Стерлинг ҳақида гапирди.

"Сиз сўнгги мавсумларда бизда нечта ақлбовар қилмас мавсумлар бўлганини биласизми? Бунинг Стерлингсиз имкони бўлмасди. У жуда ҳам муҳим.

Стерлинг ақлбовар қилмас юқори даражани кўрсатади. Мен унга бундай даража бизга кераклигини айтаман. Унинг олдинги даражасига қайтишига ишончим комил. Агар у буни қила олса, қилади.

Мен жуда оптимистик кайфиятдаман. Раҳимни ажойиб мавсум кутаётганига аминман", - дейди Гвардиола.

Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mancity.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›