UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Месси Бразилия ва Уругвайга қарши баҳсларда майдонга тушмайди  2 22:47"Қуршовда қолган Кападзе". Ўзбекистон терма жамоаси машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:42Қирғиз Республикаси футболчиси: "Мураббийлар Ўзбекистоннинг кучли ва заиф томонларини ўрганиб чиқди"  1 22:11Тимур Кападзе: "Эронни яхши ўрганиб чиқамиз ва керакли маълумотларни тўплаймиз"  12 21:43Отабек Шукуров: "Ҳар бир очко бизни мундиалга яқинлаштиради"  2 21:31Ўзбекистон терма жамоаси Хитой ва Тожикистонга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  1 21:00"Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтинги  27 20:03​Дембелени Саудия Арабистонида кутишмоқда  4 19:41АПЛ 25 йил ичида илк бор тўп етказиб берувчисини ўзгартирди  3 19:15"Барселона"нинг икки ўйинчиси жароҳат олди  4 18:48Таҳлил. Қосимовнинг "Пахтакор"га қарши ўзига ҳос бўлмаган қуроли иш берди  10 18:38"Вольфсбург" ҳимоячиси "Ливерпул"да Ван Дейкнинг ўрнини эгаллаши мумкин  0 18:11Дориев, Одилов, Бубанья, Зотеев... Суперлига 2-тур рамзий терма жамоаси  3 17:50VIP'даги Ортиқхўжаев, Риаскос билан гап талашаётган Ғиёсов, ботаётган қуёш — "Пахтакор" Олмалиқда мағлубият аламини татиб кўрган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 17:26Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари  2

Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) Ўзбекистон – Эрон (0:0) учрашувидаги баҳсли эпизодлар ҳақида фикр билдирди.

Харданининг четлатилиши:

- Ҳакамнинг қарорига қўшиламан. Эрон термаси футболчиси тўп учун курашга жуда хавфли тарзда қўшилмоқда ва рақибининг оёғига тепмоқда. У рақибининг таянч оёғига бутсасининг таг қисми билан тегди. Бу ҳам муҳим фактор. Барча критериялар қизил карточка демоқда.


Алижоновнинг пенальти бўйича вазияти:

- Ҳакамда пенальти белгилаш учун асослар бор, бироқ етарлича эмас. Эрон термаси футболчиси тўп учун ўйнашга ҳаракат қилди ва рақибини кўрмади, шу орқали унинг белига тегиб юборди. Пенальти белгилаш учун фақатгина зарбанинг кучи муҳим аҳамиятга эга эмас - агарда ҳимоячи рақибининг юзига катта куч билан урса, пенальти учун асос етарлича бўларди. Ўзбекистон термаси футболчиси вазиятни бўрттириб юборди.


Ашурматовнинг вазиятидаги пенальтининг бекор қилиниши:

- Жуда қизиқ вазият. УЕФА ва ФИФА ВАРнинг вазиятга аралашиши ва қўлнинг трактовкаси бўйича алоҳида йўналишга эга. Европада бундай ҳолатларда катта эҳтимол билан пенальти қўйилган бўларди. Лекин ОФК ҳакамлик йўналишини асосан ФИФАга қараб белгилайди. Бу ерда видеоассистентлар бош ҳакамнинг қарорига қўшилмагани учун ВАР ишга аралашди. Қоидаларда қўл нафақат табиий турган ҳолатда, балки нотабиий ҳолатда ҳам тана узунлигини ошириш мумкин деб ёзилган. Бундай ҳолатда қўл табиий ҳолатда тана узунлигини оширган, яъни, Ўзбекистон термаси футболчисининг қадамига кўра қўли ҳаракатланган. Шу сабабли унинг қўли елкасидан тепага ўтиб кетмаган ва чўзилмаган. Бундай ҳолатда пенальтини бекор қилиш учун асослар етарлича. Лекин Европада ВАР бундай ҳолатда ишга аралашмасди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика