Пеллегринининг фикрича "Манчестер Сити" ЕЧЛда муваффақиясизликка учрамайди

Aziz Tukhtamuradov
30 сен 2015, 20:50
"Манчестер Сити" бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ҳали жамоаси ЕЧЛда муваффақиятли иштирок этишига ишонади.

"Европада шарманда бўляпмиз деб ўйламайман. Сўнгги икки мавсумда плей-оффга чиқдик ва дунёнинг энг кучли жамоаси - "Барселона"га ютқазиб қўйдик. Бу орада "Бавария"ни икки маротаба мағлуб этдик.
Ўтган йили қийин гуруҳга тушиб сўнгги икки ўйинда ғалаба қозона олгандик. Қийин вазиятлардан қай тарзда чиқиб кета олиш йўлларини биламиз. Ҳозирча фақат бир маротаба ютқаздик. Энди кейинги 5 та ўйинда гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қила оламиз деб ўйлайман", - дейди чилилик мураббий.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru