

Кеча клуб вакиллари Жаъфар Ирисметов ва Собир Ходиев Ироқ мамлакатида бўлишди. Бундан мақсад Ироқ терма жамоаси футболчиларидан бирини кузатиш эканлиги маълум бўлди.
Маълумот учун, кеча Ироқ ЖЧ-2022 саралаши доирасида Гонконг билан ўйнади ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди. Моҳанад Али ва Али Аднан гол уришди.
Ироқ сафида кеча қуйидаги футболчилар майдонга тушишди:
Муҳаммад Ҳамид, Алаа Али, Суад Нотиқ, Аҳмад Иброҳим, Дургам Исмоил (Али Аднан, 74), Башар Ресан, Сафа Ходи Ал Фураижи, Амжад Атван Кадим (Жилоан Ҳамад, 61), Иброҳим Баш, Моҳанад Али (Алаа Аббос, 88), Ҳумам Тариқ.



