"Пахтакор" Элдор Суюнов билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
4 дек 2022, 16:11
Элдор Суюнов "Пахтакор" сафидаги фаолиятини давом эттиради.

Клуб ва дарвозабон ўртасидаги янги келишувга эришилди. Унга кўра, Суюнов 2024 йил охиригача "Пахтакор" сафида қоладиган бўлди. Ҳозирга қадар у расмий ўйинларда "шерлар" учун 104 учрашувда майдонга тушган. 

"Пахтакор" таркибида Элдор тўрт карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, икки мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида зафар қучган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати