

"Агар яхши ўйин намойиш эта олмасак, ҳар доим айбдор мен бўламан. Шундай ёмон натижалар мен қатнашмаган ўйинда бўлса, буни қандай тушунтириш мумкин? Бу фикр мантиққа тўғри келмайди. Одамлар натижага таъсир кўрсатишимга ишониб мендан кўпроғини кутишини биламан. Буни мен ҳам истайман, лекин ушбу ишни амалга ошириш осон эмас. Жамоада фақат бир ўзим ўйнамайман, баъзида рақиб биздан яхшироқ бўлади", — дейди Ўзил.



